“Сўғдиёна” ёшларимиз ҳам мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда

“Сўғдиёна” жамоаси ўринбосарлари асосий таркиб сингари мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. 4 январьдан йиғинга киришган “Сўғдиёна” ўринбосарлари Анвар Алматов қўл остида машғулотларни давом эттирмоқда.

Ўринбосарлар жамоасига иқтидорли ёш футболчиларни саралаб олиш мақсадида жамоа мураббийлари иккинчи лига жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режалаштирган. Бугун “Сўғдиёна” академияси майдонида жамоа ўринбосарлари “Жиззах Барс”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

“Сўғдиёна” ёшлар-“Жиззах Барс” 4:0

Голлар: Мухаммад Яхёев ,Достон Орипов, Сахоб Рашидов ,Иброҳим Қодиров.

“Сўғдиёна” ёшлар таркиби: Алишер Пирматов ,Асил Орифов, Нодир Қўйбоқов ,Шохрух Акбаров, Муродхўжа Жабборов ,Элёр Собиржонов, Достон Орипов ,Сахоб Рашидов, Мухаммад Яхёев, Иброхим Қодиров.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.