“Сўғдиёна” мавсумга тайёргарлик давом этмоқда. Йиғинга янги қўшилганлар бор

Хозирда Александр Мочинов қўл остида “Сўғдиёна” футболчилари навбатдаги мавсумга тайёргарликни Жиззахда давом эттиришмоқда.

Ўткан мавсумда “Ўзбекистон кубоги”  учрашувлари  доирасида  “Орол”  жамоаси сафида “Сўғдиёна”га  қарши тўп сурган ҳамда ушбу жамоага  бош мураббий  бўлиб  ишлаган Темур Тўрдиев  эндиликда Александр  Мочиновга ёрдамчи мураббий  вазифасини бажармоқда. Машғулотлар замонавий ва қизиқарли тарзда олиб борилмоқда. Эрталабки машғулот футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшиланга қаратилган бўлса,кечки машғулотда футболчилар қўпроқ тўп билан машқлар бажаришади.

Ана эди янги келганлар ҳақида.

Ўткан мавсумда “Металлург” жамоасида мазмунли ўйинларни қўрсатган Дониёр Одилов,Дилмурод Каримовлар, “Нефтчи ” дан Отабек Хайдаров,  “Обод”дан Обид Ҳакимов ва Фарход Мирахматовлар ва яна бир қатор футболчилар машғулотларда фаол иштирок этмоқда. “Динамо” жамоасидан келиб қўшилган ва жамоамиз сафида бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган Шохрух Холматов хориж клубидан таклиф олганлиги сабабли жамоа лагерини тарк этди.

Яна бир муҳим хабар! Ўткан масумда эсда қоларли ҳаракатлари билан Жиззахлик муҳлисларни меҳрини қозонган Ихтиёр Тошпўлатов  яна “Сўғдиёна”да.

Шунингдек,  Ширинбой Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев, Шерзод Жалилов, Шохрух Достонов, Азамат Исроилов ,Элёр Орифов, Сардор Эминов ,Сардор Қулматовлар билан шартнома муддати узайтирилди.

Машғулотлар хозирча Жиззахда давом этмоқда . Белгиланган режага кўра йиғиннинг иккинчи ярми Тошкентда давом эттирилади.Тошкентдаги йиғин давомида  бир қанча жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган ҳамда бир нечта футболчиларнинг келиши кутилмоқда. Улар ҳақида кейинроқ расмий манбаларимиз орқали батафсил маълумот берамиз.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

 

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.