“Сўғдиёна” йиғиндаги яна бир рақиб номи маълум  ва бошқа хабарлар…….

“Сўғдиёна”  мавсумга тайёргарликни  Тошкентда давом эттирмоқда. Жамоа Александр Мочинов бошчилигида икки маҳал машғулотларни олиб бормоқда.

Мураббийлар штаби ўйин сифатини ошириш ва жамоага янги келиб қўшилаётган футболчиларни  синовдан ўтказиш мақсадида “Бунёдкор” жамоаси билан ўртоқ ўйинини ўтказишни келишиб олишди.  “Қалдирғочлар”га қарши баҳс 3 февраль куни “Бунёдкор” академияси майдонида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

“Сўғдиёна”дан  яна бир  янгилик! Кўрикда  янги  футболчилар бор

Жамоа ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришни давом эттирмоқда.Жамоа таркибига  “Нефтчи”  жамоасидаги ўйинлари билан яхши таниш бўлган Мансур Саидов ва  Шерзод Хакимовлар ҳозирда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Шунингдек , ўз вақтида  Испаниянинг “Депортиво Ла-Корунья” жамоасида ҳаракат қилган ва Азарбайжон ,Россия клубларида ҳам фаолият олиб борган, Россия ёшлар терма жамоасида тўп сурган Аркадий Галперен Александр  Мочинов бошчилигидаги машғулотларда иштирок этмоқда. У ўтказилган икки  ўртоқлик учрашувида ҳам  асосий таркибда майдонга тушди. Галпереннинг ҳаракатлари мураббийларга маъқул бўлса бўлажак мавсумда жиззахликлар сафида бошлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз,йиғин давомида навбатдаги ўртоқлик учрашуви 1 фераль куни “Бухоро”га қарши ўтказилади. Баҳс соат 11:00 да “Бунёдкор” академияси майдонида бўлиб ўтади.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.