Жиззах вилоят  Футбол Федерацияси  ва Жиззах вилоят “Сўғдиёна”, “Зомин”, “Ғаллаорол ” ПФК лари  бугун совуқ ҳаво бўлишига  қарамасдан ажойиб ўйин кўрсатиб, ОЧЛ  гуруҳ босқичига йўл олган “Насаф” ПФК раҳбариятини,мураббийлар штабини, шунингдек бутун қашқадарё халқини биз жиззахликлар номидан муборакбод  этамиз!

Ишонамизки, Рўзиқул Бердиев бошчилигида  “Насаф” жамоаси гуруҳ босқичида ҳам ишончли ўйин кўрсатиб, ўзбек футболи довруғини янада кўтаришда ўз ҳиссалари қўшишади.

Ноқулай об-ҳаво бўлишига қарамасдан ўз жамоаларини ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб  турган қашқадарёлик футбол муҳлисларни янада шижоатли бўлиб , Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида ҳам манашундай қўллаб-қувватлаб, ҳақиқий ўзбекона  муҳлислик маданиятини кўрсата олишади деган умиддамиз. Яна бир бор ғалаба муборак бўлсин.

Ҳурмат билан

Жиззах вилоят  Футбол Федерацияси  ва Жиззах вилоят “Сўғдиёна”, “Зомин”, “Ғаллаорол ” ПФК лари номидан Жиззах вилоят Футбол Федерациясининг биринчи вице президенти Анвар Мусулманов

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan