Хабарингиз бор,  Хитойда ўтказилган  23 ёшгача  бўлган Осиё чемпионатида Ўзбекистон  терма жамоасида иштирок этиб, мазмунли ўйини ва эсда қоларли голи билан муҳлислар меҳрини қозонган  Ўзбекистон ОТЖ ва “Насаф” клубида ярим ҳимоячиси ,ҳамшахримиз Азизжон Ғаниев  Жиззахда ҳам муносиб тарзда, карнай сурнай садолари остида кутиб  олинди.

Миллионлар ўйини иҳлосмандлари ёш чарм тўп устаси ва унинг яқинларини табриклаш мақсадида Ғаниелар хонадонига ташриф буюришди.  Маҳалла оқсоқоллари бошчилигидаги барча маҳалладошлар Азизжон Ғаниевнинг чинаккам муҳлисига айланиб, Осиё чемпионати давомида уни ва жамоадошларини қўллаб-қувватлаб туришганини,терма жамоанинг мувофақияти эса уларнинг миллионлар ўйинига бўлган меҳрини янада орттирганини таъкидлаб, уни келажакдаги фаолияти бунданда мувоффақияли бўлишига тилак билдирилди.

Шундан сўнг, Азизжон Ғаниев  билан Жиззах вилоят ҳокимлигида  Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Солиев, ҳоким ўринбосари Ботир  Тўхтамишев, вилоят Футбол Федерацияси биринчи  вице президенти  Анвар Мусулманов ,Жиззах вилоят Жисмоний  тарбия ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Ином Тожибоев учрашдилар. Учрашув давомида раҳбарлар Алижон Ғаниевга шундай ўғлонни вояга етказиб тарбиялагани учун миннатдорчилик билдириб, Азизжон Ғаниевга ҳам келажакда  миллий терма жамоа сафида жаҳон чемпионатида иштирок этиб, мувофаққият қозонишига ишонч билдиришди. Учрашув сўнггида Азиз Ғаниевга Жиззах вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари  топширилди.

Юртимизда футболни севишади. Футболчиларимиз эса халкимизнинг доимий эътибор ва эътирофида. Умид қиламизки,ёшлармиз келажакда Азизжон Ғаниев каби ютуқларга эришиб ,юртимиз спорти довруғини юксакларга кўтаришади. Қўйида Жиззах шахар телевидиниесининг махсус видео лавҳасини томоша қилишингиз мумкин.

Дилдора Холбоева

Жиззах шахридан махсус

2 thoughts on “Азизжон Ғаниев Жиззахда . Кутиб олиш маросимидан махсус репортаж

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan