«Сўғдиёна» бугун машғулотга киришди ва бошқа хабарлар…

Аввал хабар берганимиздек, «Сўғдиёна» Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда. Мураббийлар штаби «Қизилқум» га қарши назорат учрашувидан сўнг жамоага қисқа муддатли таътил берган эди.

Бугун жамоа Тошкентда йиғилди ва мавсумга тайёргарликни охирги босқичига киришди.

Жамоа мураббийлар штаби Иззат Ғаниев, Шерзод Жалилов, Аркадий Галперен, Нодир Йўлдошевлар билан дўстона хайрлашишга қарор қилди. Уларга жамоанинг шарафини ҳимоя қилишдаги меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва кейинги фаолиятида омадлар тилаймиз.

Бугун жамоа машғулотига Осиё чемпиони Андрей Сидоров, «Қўқон-1912» жамоасидан Дониёр Ҳасанов, Жаҳонгир Абдўмўминов «Металлург», «Бунёдкор» жамоасидан Шохруз Норхонов, «Динамо»дан Миркомил Локаев, “Пахтакор”дан Жамшид Юсуповлар келиб қўшилишди.

Жиззахликлар йиғин давомида 10 февраль куни «Навбаҳор”, 17 февралда “Металлург», 20 февралда Тожикистоннинг «Истиқлол», 21 февраль куни «Қўқон-1912» жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

13 февраль куни жамоа мавсум олди нормативларни топширишади.

«Сўғдиёна» матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.