“Навбаҳор”-“Сўғдиёна” ўйинида ҳисоб очилмади

Аввал хабар берганимиздек, жамоамиз Тошкентда мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугун жамоамиз йиғиндаги навбатдаги назорат учрашувини ўтказди ва ушбу ўйинда ҳисоб очилмади.

Дастлабки бўлимдаги ўйинда тенг кураш кузатилди. Жамоамиз хужумчиси Шохруз Норхонов бугунги ўйинда гол уриш учун бир нечта қўлай вазиятлар бўлди бироқ якунда рақиб жамоа дарвозабони ўз жамоасини голдан қўтқаришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимдаги ўйинда устунлик жиззахликлар томонида ўтди. Хужумчилар Шохруз Норхонов ва заҳирадан майдонга тушган Андрей Сидоровда ҳам дарвозани ишғол эта оладиган вазиятлар бўлди. Сидоров дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Якуний зарбада унга бироз омад етишмади. Шу тариқа бугунги назорат учрашувида ҳисоб очилмади.

Назорат учрашуви. “Навбаҳор”-“Сўғдиёна” 0:0

“Сўғдиёна”: Ширинбой Абдуллаев, Акмал Холмуродов, Шохрух Холматов, Фарход Мираҳматов, Элёр Орифов(с), Жаҳонгир Абдумўминов, Умид Қодиров, Дониёр Хасанов, Шохруз Норхонов, Сардор Азимов, Азамат Исроилов

Захирада: Дилшод Ҳамроев, Иззатилла Абдуллаев, Дониёр  Одилов, Миркомил Локаев, Сардор Қулматов, Андрей Сидоров, Жамшид Юсупов, Орифхўжа Абдухолиқов, Исмоил Жасурхўжа

Шу ўринда яна бир маълумот.  Йиғин давомида жамоамиз 14 февраль куни “Сурхон” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

 

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.