Расман! “Сўғдиёна” янги футболчилар билан шартнома имзолади

Айни кундарда жамоамиз Тошкентда ўқув машғулот йиғинини давом эттирмоқда. Шу пайтга қадар жамоамиз бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди. Ушбу учрашувларда мураббийлар штаби кўплаб футболчиларни кўрикдан ўтказди.

Бугун Александр  Мочинов ва унинг ёрдамчи мураббийлари томонидан мавсум давомида ишончли ўйин кўрсата олади деб ҳисобланган бир қатор футболчилар билан шартномалар имзоланди.

Элёр Орифов ,Умид Қодиров, Азамат Исроилов, Сардор Қулматов, Ширинбой Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаевлар билан амалдаги шартнома муддати узайтирилди.

Дониёр Одилов, Дилмурод Каримов, Фарход Мирахматов, Сардор Азимов, Дилшод Ҳамроев, Шохрух Холматов ,Жаҳонгир Абдўмуминов, Акмал Холмуродов, Дониёр Ҳасановлар билан шартномалар имзоланди. Эндиликда улар расман янги мавсумда жиззахликлар шарафини ҳимоя қилишади.

Жамоамиз хужум чизиғи ёш ихтидор эгалари билан кучайтирилмоқда. Шохруз Норхонов ва Андрей Сидоров голлари билан  “Сўғдиёна”нинг ғалабаларига ўз ҳиссасиси қўшади деган умиддамиз.

Жамоа кўригида яна бир нечта футболчилар бўлиб, уларнинг ҳаракатлари мураббийларга маъқул келса улар билан ҳам шартномалар имзоланиши мумкин.

Шу ўринда , Cупер лиганинг илк мавсумида “Сўғдиёна ” шарафини ҳимоя қиладиган футболчиларга куч-қувват , омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

 

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.