“Сўғдиёна” ўринбосарлари ҳам мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда

Асосий таркибимиз сингари ёшларимиз ҳам мавсумга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Машғулотлар “Сўғдиёна” академияси майдонида икки маҳал олиб борилмоқда.

Ўринбосарлар мураббийлари жамоага ёш иқтидор эгаларини жалб қилишда селекция ишларини фаол ташкил қилган. Анвар Алматов бошчилигидаги жамоага бир нечта футболчилар жалб қилинди. Улардан “Андижон” жамоасида ажойиб ўйинлар билан муҳлислар кўнглидан жой олган Ойбек Нурматов, “Ғаллаорол”дан Бехруз Дўстматов, Жиззах Олимпия заҳиралари коллежининг “Олимпия” жамоасидан Муслимбек Абдуллаевлар жамоа билан машғулотларда иштирок этмоқда.

Жамоа кўригида бўлган бир нечта футболчиларни яна бир бор синовдан ўтказиш мақсадида назорат ўйинлари ўтказилмоқда. Улардан бири “Жиззах Барс ” жамоасига қарши бўлиб ,унда 3:2 ҳисобида ёшларимиз ғалабани расмийлаштирди.

Маълумот ўрнида яна шуни айтиб ўтиш жоизки, 3 та гол ҳам Ойбек Нурматов ҳисобига ёзилди.

Бўлажак мавсумда ўринбосарлар жамоасига чемпионатда яхши натижалар қайд этиб, юқори ўринлар учун курашиш вазифаси қўйилган.

Сўнгги кунлардаги об-ҳавонинг совуқлиги ва майдонни қор қоплаганига қарамай ёшлар машғулотга зўр бериб ишламоқда.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

биз ижтимоий тармокларда

# Team MP W D L P
1 Pakhtakor 22 20 2 0 62
2 Lokomotiv 22 11 8 3 41
3 Bunyodkor 22 10 5 7 35
4 Sogdiana 22 10 5 7 35
5 Surkhon 22 9 5 8 32
6 Nasaf 22 9 4 9 31
7 Navbahor 22 7 9 6 30
8 Metalourg 22 7 6 9 27
9 AGMK 22 7 4 11 25
10 Andijan 22 5 8 9 23
11 Qizilqum 22 5 7 10 22
12 Kokand-1912 22 5 6 11 21
13 Buxoro 22 4 7 11 19
14 Dinamo Samarqand 22 4 6 12 18
Oktabr 19, 2019
Nasaf 3 - 0 Andijan
Lokomotiv 2 - 0 Buxoro
Dinamo Samarqand 1 - 4 Pakhtakor
Surkhon 0 - 0 Navbahor
Oktabr 18, 2019
Bunyodkor 0 - 2 AGMK
Metalourg 0 - 1 Sogdiana
Kokand-1912 1 - 2 Qizilqum
Oktabr 2, 2019
Andijan 2 - 1 Surkhon
Oktabr 1, 2019
Navbahor 1 - 0 Dinamo Samarqand
Qizilqum 1 - 1 Lokomotiv
Pakhtakor 3 - 0 Sogdiana
Sentabr 30, 2019
AGMK 2 - 1 Nasaf
Bunyodkor 1 - 1 Buxoro
Kokand-1912 2 - 3 Metalourg
Sentabr 22, 2019
Nasaf 1 - 2 Buxoro
Bunyodkor 2 - 1 Qizilqum
Sentabr 21, 2019
Sogdiana 0 - 0 Navbahor
Metalourg 1 - 2 Pakhtakor