“Сўғдиёна” Самарқанд вилояти Федерация кубоги соҳиби!!!

Аввал хабар берганимиздек,Самарқандда футзал бўйича Самарқанд вилояти федерация кубоги мусобоқаси бўлиб ўтаётган эди. Унда иштирок этган жамоалар  орасида “Сўғдиёна” футзал жамоаси бор эди.

Бугун ушбу турнирнинг финал баҳси бўлиб ўтди. 21 йил давомида олий лига иштирокчиси бўлиб келаётган “Нафис” жамоаси “Сўғдиёна”га  қарши ғолиблик учун кураш олиб борди. Қизиқарли кечган баҳс голларга бой бўлди ва 6:6 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса “Сўғдиёна” нинг қўли баланд келди. Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси Ихтиёр Ропиев якуний зарбани беҳато амалга  оширди ва жамоа мавсумдаги илк совринга эга чиқди.

“Нафис”-“Сўғдиёна” 6:6

Голлар: Ихтиёр Ропиев 3 та ,Диёр Исломов 1 та, Бахтбек Холбеков 1 та ,Шухрат Суярқулов 1 та.

Пенальтилар сериясида: Бахтбек Холбеков, Шухрат Суярқулов, Ихтиёр Ропиев.

“Сўғдиёна”: Ойбек Акмалов, Отамурод Жуманов ,Фарход Ғанибоев, Элбек Имомназаров, Сирож Шакиров, Бахтбек Холбеков, Диёр Исломов ,Ўткир Маматов, Ихтиёр Ропиев, Дилмурод Жуманов, Шухрат Суярқулов,  Жасур Абдулҳакимов, Мухторбек Мамажонов ,Элдор Мелибоев.

Жамоа мураббийлари: Сирожиддин Эргашев ,Ойбек Абдураҳмонов

Футзал жамоамизни кубок соҳиби бўлганлиги билан табриклаймиз ва мавсум давомида бунданда юқори натижаларни қўлга киритилишига тилакдошмиз!

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.