“Сўғдиёна” назорат учрашувида Тожикистоннинг номдор клубидан бири “Истиқлол” жамоасини мағлубиятга учратди

Аввал хабар берганимиздек, жамоамиз Тошкентда бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказмоқда. Шулардан бири бугун халқаро ўртоқлик учрашуви мақомида бўлиб ўтди. Жамоамиз Тожикистоннинг “Истиқлол” клуби билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Дастлабки бўлим юқори  тепмда ўтди. Жамоамиз футболчилари бир қатор ҳавфли вазиятлар яратди. Ўйиннинг 24 дақиқасида Сардор Азимовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Бош ҳакам томонидан пенальти белгиланди. Ундан Шохруз Норхонов унумли фойдаланди. Биринчи бўлим 1:0 жиззахликлар фойдасига якунланди.

Иккинчи бўлимда мураббийлар штаби бир нечта ўзгаришларни амалга оширди. Бўлим янада шиддатли ўтди. Рақиб футболчилари ҳам “Сўғдиёна” дарвозаси ёнида бир қатор ҳавфли вазиятларни юзага келтирди. Бироқ улардан фойдаланишда Тожикистоннинг футболчиларига бироз омад етишмади. Иккинчи бўлимнинг сўнгги 10 дақиқасини “Сўғдиёна” яна фаолликда ўтказди. Иккинчи бўлимда заҳирадан ўйинга қўшилган Иззатилла Абдуллаев қанотдан ажойиб юришни  амалга ошириб, Азамат Исроилов томон тўпни ажойиб тарзда ошириб берди. Қанот ҳимоячимиз эса вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни 2:0 га етказди. Шу тариқа ўйин 2:0 ҳисобида Александр Мочинов шогирдларининг ғалабаси билан якунланди.

“Сўғдиёна”-“Истиқлол” (Тожикистон) 2:0

Голлар: Шохруз Норхонов,Азамат Исроилов

«Сўғдиёна»: Дилшод Хамроев, Сардор Қулматов, Шохрух Холматов, Тохир Шамшитдинов, Жаҳонгир Абдумўминов(с), Дониёр Хасанов, Алишер Зиявуддинов, Сардор Азимов,  Фарход Мирахматов, Шохруз Норхонов,Азамат Исроилов

Захирада: Ширинбой Абдуллаев, Руслан Мелзиддинов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Иззатилла Абдуллаев, Акмал Холмуродов, Элёр Орифов, Умиджон Қодиров.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

One Reply to ““Сўғдиёна” назорат учрашувида Тожикистоннинг номдор клубидан бири “Истиқлол” жамоасини мағлубиятга учратди”

  1. otabek Axmedjonov

    Д.Файзиев кайтмаси футбол ўлади. келгинди 1 йиллик уйинчилар кетади таркиб янгиланаверади. ундан кўра Жиззахлик йигитларни йиғиб, келгиндиларга берадиган маошни беринглар футбол ривожланади. мухлислар хам кўпрок келади стадионга

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.