“Сўғдиёна” ёшлари назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Мавсумга қизғин тайёргарлик кўраётган “Сўғдиёна” ўринбосарлари бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказди. Спарринг рақиб эса “Гулистон” жамоаси бўлди. Баҳс “Сўғдиёна” академияси майдонида бўлиб ўтди.

Дастлабки бўлим голларга бой бўлди. Ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ ёшларимиз 4 та гол критишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда “Сўғдиёна” ёшлар мураббийи Анвар Алматов заҳирадан майдонга бир қатор футболчиларни туширди. Бўлиминг сўнгги дақиқаларида рақиблар битта гол киритишди. Кўп ўтмай заҳирадан майдонга тушган Жавоҳир Хайруллаев 5 чи голни киритишга муваффақ бўлди.Шу тариқа ўйин 5:1 ҳисобида “Сўғдиёна” ёшлари фойдасига  якунланди.

Ҳакамлар: Ферузбек Ғаниев, Жалолиддин Пўлатов,Сухроб Ҳайдаров.

“Сўғдиёна” ёшлар -“Гулистон” 5:1

Голлар: Сахоб Рашидов ,Муродхўжа Жабборов, Ойбек Нурматов, Иброҳим Қодиров ,Жавоҳир Хайруллаев.

“Сўғдиёна” ёшлар : Фазлиддин Исомиддинов,Жасур Уринов,Нодир Қўйбоқов,Муҳаммад Яхёев, Асилжон Орифов, Муродхўжа Жабборов ,Достон Орипов, Ҳаёт Шодмонов, Иброҳим Қодиров,Сахоб Рашидов.

Заҳира: Алишер Пирматов, Элёр Собиров, Достон Эргашев, Диёр Абдуллаев , Жавоҳир Хайруллаев, Муслимбек Абдуллаев,  Бехруз Дўстмуродов.

 

«Сўғдиёна» матбуот хизмати

 

 

 

 

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.