“Сўғдиёна-W” мaвсумга тайёргарликни янги мураббий билан давом эттирилмоқда

Мавсум  тайёргарликни Гулнора Аъзамова билан бошлаган “Сўғдиёна-W”  жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. Жамоага Шерали Бобокулов  бош мураббий этиб тайинланди.

Шу ўринда,  Шерали Бобоқулов ҳақиқа қисқача маълумот. Футболчилик фаолиятини “Металлург” клубида бошлаган Шерали Бобокулов   2013-2017 йилларда “Металлург – W” жамоаси бош мураббийи,2016-2017 йиллар давомида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи бўлиб фаолият олиб борган. Унинг бошқарувида “Металлург-W”  жамоаси Ўзбекистон миллий чемпионатида бронза ,кумуш ва олтин медаллари ва шу йилда “Oлтин дубль”, яъни Ўзбекистон чемпионлиги ва кубогини қўлга киритган. 2017 йилда Қирғизистоннинг Бишкек шахрида ўтказилган “Уч миллат” кубогида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шерали Бобоқулов бошчилигида ғолиб бўлган.

Фурсатдан фойдаланиб, Шерали Бобоқуловга “Сўғдиёна-W”да ҳам самарали фаолият юритишида куч- қувват, омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

 

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.