“Сўғдиёна” янги футболчиларнинг тақдимот маросимини ўтказди

Барча жамоалар сингари янги мавсум олдидан “Сўғдиёна” янги футболчиларни кенг оммага таништирди. Бугун соат 9:30 да “Сўғдиёна” стадионининг холлида “ Сўғдиёна” жамоасининг янги  футболчиларининг таништирув маросими бўлиб ўтди. Унда Жиззах вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят футбол федерация раҳбарлари ,клуб ҳодимлари, “Сўғдиёна” аёллар,футзал жамоалари ва ОАВ вакиллари  иштирок этдилар.

Даставвал ,тадбирни Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари Тўхтамишев Ботир очиб берди. У ўз сўзида вилоятимизда спортга бўлаётган эътибор,вилоятимиз спортчилари бугунги кунда эришаётган ютуқлари ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг,вилоятимиз  бош жамоаси “Сўғдиёна”,аёллар ва футзал жамоаларига  янги мавсум олдидан омад тилади. Суперлигада жамоамиз фақат ғалаба учун курашиши ва жиззахлик муҳлисларни хурсанд қилишиши кераклиги таъкидланди.

Шундан сўнг, Жиззах вилоятида футболни оммалаштириш уни ривожлантириш юзасидан Жиззах вилоят футбол федерациясининг биринчи вице президенти Анвар Мусулманов сўз олди. У ўз сўзида “Сўғдиёна” футзал жамоасини илк соврин билан табриклаб, йил давомидаги режалар ва мақсадлар ҳақида гапириб ўтди. “Сўғдиёна” нинг бу мавсумдаги мақсади кучли олтиликка кириш учун курашаш эканлиги таъкидланди.

Тадбир давомида “Сўғдиёна” ўз логотипини тақдим этди. Янгиликлар сари олға интилиб бораётган клубимиз бу йилги мавсумдан эътиборан янги логотипига эга бўлди. Унда асосий планда турувчи бўри акс эттирилган. Тарихдан «Яшил бўри» номи билан танилган жамоамиз ўз тарихий номини тиклади. Логотипда Жиззах вилоятининг тоғли ҳудудлари тасвирланган. Яшил ранг табиатни, оқ ранг эса поклик, тинчлик ва мусаффоликни англатади. Умид қиламизки ушбу янги лoготип жамоамизнинг зафарли юришида омадли бўлади!

 

Жамоамиз билан Тошкентда мавсумга тайёргарликни олиб бордик. Тўғри бошида қийин бўлди лекин биз тўхтаб қолмадик.  Селекция ишларини давом эттириб жамоага янги футболчиларни саралаб олдик. Баландпарвоз гапларни айтмайман. Лекин бир нарсани ишонч билан айтишим мумкинки, “Сўғдиёна”нинг бой тарихини тиклашга ва рахбарлар қўйган вазифа яъни кучли олтиликка кириш учун курашамиз. Рақобатбардош ва чиройли,мухлисларбоб футболни намойиш этишга жамоа ва мураббийлар штаби номидан сўз бераман. Мавсумнинг илк турида сафарда “Пахтакор” га қарши баҳс олиб борамиз. Унда ҳам фақат ғалаба учун курашиб, жиззахлик муҳлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз- деди “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Александ Мочинов

Шундан сўнг, жамоанинг тажрибали футболчиси Дилмурод Каримов сўз олди.

-Биз ҳаммамиз бир оила бўлиб фақат ғалаба учун курашамиз. Ҳар бир ўйинда майдонда боримизни бериб муҳлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Яратилган шароитлар учун вилоят ва клуб рахбарларига миннатдорчилик билдирамиз. Янги мавсум бошланиши билан барчани табриклайман ва шу ўринда “Сўғдиёна” аёллар ва футзал жамоаларига ҳам омад тилайман-деди Дилмурод Каримов.

Тадбирнинг асосий қисмида  эса жамоага келган янги футболчиларга футболкалар топширилди. Улар:

Дилшод Хамроев

Амплуаси : дарвозабон

Футболка рақами: 23

Фарход Мирахматов

Амплуаси : ҳимоячи

Футболка рақами: 5

Дониёр Одилов

Амплуаси :Ҳимоячи

Футболка рақами: 7

Шохрухбек Холматов

Амплуаси :ҳимоячи

Футболка рақами :15

Тохир Шамшитдинов

Амплуаси :ҳимоячи

Футболка рақами: 33

Акмал Холмуродов

Амплуаси :ҳимоячи

Футболка рақами :26

Дилмурод Каримов

Амплуаси :ярим ҳимоячи

Футболка рақами: 6

Дониёр Хасанов

Амплуаси :ярим ҳимоячи

Футболка рақами :8

Сардорбек Азимов

Амплуаси :ярим химоячи

Футболка рақами :9

Алишер Зиявиддинов

Амплуаси :ярим ҳимоячи

Футболка рақами :19

Жаҳонгир Абдумўминов

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Футболка рақами: 31

Иқбол Маликжонов

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Футболка рақами :20

Шохруз Норхонов

Амплуаси :хужумчи

Футболка рақами :10

Руслан Мелзиддинов

Амплуаси :ҳимоячи

Футболка рақами: 85

Нурилло Тўхтасинов

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Футболка рақами: 99

Танишинг «Сўғдиёна» – 2018!!!!!!!!!

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

 

 

Previous Article
Next Article

2 Replies to ““Сўғдиёна” янги футболчиларнинг тақдимот маросимини ўтказди”

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.