Хабаригиз бор,олий лиганинг 29-тур баҳслари доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувдан сўнг мураббийлар штаби жамоага қисқа муддатли танаффус берди. Бугун жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳига йиғилди ва навбатдаги турдаги рақиби “Бухоро”га қарши тайёргарликни бошлади.

Бухорога қарши баҳсда жамоамиз таркибида бир нечта йўқотишлар бор. Жамоа посбони Музаффар Абдуллаев сариқ карточкалари сони 4 тага етганлиги сабабли бўлажак учрашувни ўтказиб юборади. Шунингдек,“Қўқон-1912” га қарши баҳсда четлатилган Ихтиёр Тошпўлатов ва Азамат Исроилов ҳам жамоага ёрдам бера олмайди.

Ёшлар таркибида U-19 терма жамоаси вакили Нодир Қўйбоқов сариқ карточкалари сони 4 тага етганлиги боис ўринбосарлар баҳсини ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, олий лиганинг 30-турида “Сўғдиёна” Бухорода “Бухоро”га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 25 ноябрь куни соат 14:00 да “Бухоро” стадионида бўлиб ўтади.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan