Суперлиганинг 2-тур баҳслари доирасида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилди ва ушбу баҳсда ҳисоб очилмади. Ўйиндан сўнг учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Шохруз Норхонов беллашув борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Аввало бугунги стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга катта рахмат. Об-ҳавонинг ноқул об-ҳаво шароити бизга бахона бўла олмайди. Бугун фақат ғалаба учун майдонга тушган эдик. Биринчи бўлимда бир қатор қўлай имкониятлардан фойдалана олмадик. Кейинги турга қадар хатоларимиз устида ишлаб яхши натижа кўрсатишга харакат қиламиз. “Нефтчи” жамоасига ҳам бугунги ўйин учун рахмат айтаман ва кейинги ўйинларига омад тилайман.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan