Юртимизда спортга берилаётган эътибор кундан кунга ортмоқда. Хусусан ҳар бир спорт залларда ва стадионларда оилавий секторлар ташкил этиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

Жиззах вилоятида жойлашган “Сўғдиёна” стадионида ҳам оилавий сектор ташкил қилинган. Мухлисларга қўлайлик яратиш мақсадида футболга оиласи билан келиб томоша қилишлари учун 10-сектор оилавий сектор этиб белгиланди ва 370 та жой ажратилди.

Эндиликда сиз футбол томоша қилиш учун оилангиз билан ташриф буюриб,севимли жамоанингизни қўллаб-қувватлашингиз мумкин!

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan