Бугун аёллар ўртасида Ўзбекистон  чемпионатида “Сўғдиёна-W” “АГМК-W “га қарши баҳс олиб борда. Ўйин бугун соат 16:00 да Олмалиқ шахридаги “’Металлург” стадионида бўлиб ўтди.

Беллашув  қизғин ва тенг курашларга бой бўлди. Жамоамиз футболчилари эса бир қатор хавфли вазиятларни ярата олди  ҳамда рақибларга гол уриш учун имкониятларни қолдирмасликка ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 71 дақиқасида “АГМК-W” футболчиси Гулчирой Иброҳимова майдондан четлатилди. “АГМК-W”  бир киши кам бўлиб майдонда ҳаракат  қилганига қарамай, хакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Сохибжамол Ражабова дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Шу тариқа Шерали Бабакулов шогирдлари кичик ҳисобда мағлубиятга учради.

Ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Шерали Бабакулов баҳс борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-«Сўғдиёна-W» бугун дебют учрашувини ўтказди. Жамоамиздаги қизларнинг ўртача ёши 19-23. Бугун эса футболчиларга  тажриба етишмади. Ўйин давомида кўплаб хафли вазиятларни яратдик аммо уларни гол билан якунлай олмадик. Бугунги ўйиндан шундай хулоса қилдимки,биз тўғри йўлдамиз. Жамоада потенциал юқори. Футболчиларнинг кўзида ишончни кўрдим.  Бугунги ўйинни эсдан чиқариб, «Пахтакор» жамоасига қарши баҳсга тайёргарликни бошлаймиз. Бу ўйинга эса фақат ғалаба учун курашамиз.

-Ўйин жуда қизиқарли бўлди. Албатта биз бугун Олмалиққа ғалаба учун келган эдик. 90 дақиқа давомида қўлай вазиятлардан фойдалана олмадик. Биргина хато ва сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Бугун бизга омад етишмади. Хатоларимиздан  тўғри хулоса чиқариб, кейинги ўйинга ғалаба учун курашамиз-дейди ўйинда энг яхши футболчи деб топилган Паризод Эшқўлова

Ҳакамлар: Худойдатов И,О. Каллаходжаев,Д. Рахмонов, Д. Жалилов ,Н. Рузимов.

Гол: Камила Зарипова 90+5

Огоҳлантиришлар: Мадина Юсупова 8. Гулчирой Иброҳимова 63   Нодира Искандарова 90+3

Четлатиш:Гулчирой Иброҳимова 71

АГМК-W: 1. Алина Демяненко ,3. Дарина Федосенко ,5. Динара Турғунова ,7.  Муниса Гиясова, 8. Мадина Юсупова, 9. Камила Зарипова (с), 10.Айнур Даулбоева ,17. Дилрабо Асадова, 19. Иброҳимова Гулчирой ,20. Угилой Илашова, 88. Ораста Тожибоева.

Заҳира: Нилуфар Курбаналиева, 6. Арина Смирнова, 11. Нодира Юлдашева, 15. Гулноз Ашурова, 21. Маржона Абдусатторова, 77. Уғилой Холбоева, 97. Гулчехра Эшмаматова.

“Сўғдиёна-W”: 12. Ражабова Сохибжамол,4. Хожиева Насиба,5. Назаркудова Маҳлиё,7. Туропова Махфуза,9. Такабоева Ситора,10. Туранова Нодира,15. Тошпўлатова Дилафруз,18. Эшкулова Паризод, 19. Мардиева Мухлиса,20. Халимова Зебинисо, 21. Қодирова Шахло.

Захира: 22. Хасанова Нозима,2. Набикулова Нафосат,8.  Хамидова Лутфинисо, 17. Искандарова Нодира, 27. Пайзикулова Динара ,77. Бабакулова Альбина, 99. Файзуллаева Шахзода.

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan