“Сўғдиёна-W”дан тарихий ғалаба!

Бугун  футбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати 2-турига старт берилди. Биринчи ўйинда  АГМК аёллар жамоасига мағлуб бўлган жамоамиз бугун “Пахтакор-W” га қарши баҳс олиб борди.

Биринчи бўлим тенг курашларга бой бўлиб,унда ҳисоб очилмади.Жамоамиз иккинчи бўлимда ҳам хужумкор ўйинни давом эттирди ва рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятларни содир этди. Бу хужумлар ўз самарасини бериб 80 дақиқада Махлиё Назарқулова жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг қолган дақиқалари қизиқарли ўтган бўлса-да ҳисоб ўзгармади ва  Шерали Бабакулов бошчилигидаги «Сўғдиёна-W» жамоаси аёллар ўртасидаги чемпионат баҳсларида илк ғалабасини қўлга киритди.

-Жуда оғир ўйин ўтказдик. Футболчиларнинг ўйинидан қисман қониқдим. Камчиликлар устида машғулотлар давомида ишлаб борамиз. Бугунги ўйинда АГМК га қарши баҳсдаги мағлубият бу шунчаки тасодиф эканлигини исботладик ва  якунда эса ғалаба қозондик. Барча футболчиларга раҳмат айтаман. Бу тарихий ғалаба. Жиззах аёллар футболидаги тарихий ғалаба билан бутун вилоят аҳлини табриклайман. Шу билан бирга 17 апрель  куни “Бухоро ФК-W” жамоасига қарши бўладиган очилиш ўйинига барчани таклиф қиламиз-дейди тажрибали мураббий Шерали Бабакулов.

-Мураббийимиз айтганидек жуда оғир ўйин ўтказдик. Ҳар иккала бўлимда ҳам бир жамоа бўлиб  майдонда ҳаракат қилдик. Бугун голим билан жамоанинг ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Кейинги ўйинларда ҳам фақат ғалаба учун курашамиз-дейди ғалаба голи муаллифи Махлиё Назарқулова.

“Пахтакор-W”-“Сўғдиёна-W” 0:1

Ҳакамлар: Х.Жумаев (Қарши), З.Элибоев (Қарши), М.Рахматқулова (Қарши), Х.Набиев (Тошкент).

Назоратчи – А.Исаев (Тошкент вил.).

Комиссар – Ж.Рахматуллаев.

Гол:80. Махлиё  Назаркулова

“Пахтакор-W”: Дилором Тўланова, Мадина Хикматова, Розияхон Асқарова, Динара Тагирова, Мадина Воҳидова, Уриё Насибуллаева (Камола Эркинова, 69),  Кристина Борисова, Ойбарчин Турғунова (Нилуфар Бахтиёрова, 85),   Гулруҳбегим Хўжаева,  Юлдуз Ҳамдамова (Зуҳра Холиқова, 90), Махлиё Ғаффорова (Диёра Рахматова, 62).

“Сўғдиёна-W”: Соҳибжамол Ражабова, Насиба Хожиева, Махлиё Назарқулова, Махфуза Туропова, Лутфинисо Ҳамидова, Нодира Туронова (Нодира Искандарова, 65), Дилафруз Тошпўлатова, Паризод Эшқулова (Шахзода Файзуллаева, 30, Албина Бобоқулова, 90+3),  Мухлиса Мардиева, Зебинисо Ҳалимова (Ситора Такабаева, 75), Шахло Қодирова.

Бош мураббий: Шерали Бабакулов

«Сўғдиёна» ПФК матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.