“Сўғдиёна” да янги мураббий иш бошлади. Жамоа мураббийлар штабида ўзгариш

Бугун жамоани шу кунгача бошқариб келган Александр Мочинов билан  шартнома бекор қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Жамоа рахбарияти  “Сўғдиёна” ҳали совринли ўринлар учун курашишини ва хеч ҳам қўл кўтармоқчи эмаслигини исбот қилишда давом этади. Клуб рахбарияти халқаро майдонда ўзини кўрсата олган ва ўзбек футболида ўз ўрнига эса бўлган тажрибали мураббий Сергей Лушчанни жамоага таклиф қилди ва шартнома имзолади. “Бунёдкор” жамоаси билан халқаро майдонларда иштирок этиб,тажриба тўплаган  мураббий  эндиликда ёрдамчи мураббий Муҳиддин Ортиқов  ва дарвозабонлар мураббийи Игорь Михайловлар билан бирга “Cўғдиёна”  бошқарувида яхши натижаларни қўлга киритишига ишонамиз.

Шу ўринда яна бир маълумот. Мавсум бошидан буён “Сўғдиёна” мураббийлар штабида фаолият олиб борган Тимур Турдиев ва Микола Шевченколар билан тузилган  шартнома бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, “Сўғдиёна”  11 апрель куни  “Навбаҳор”га қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйинда жамоани Сергей Лушчан бошчилигидаги мураббийлар штаби тайёрлайди. Биз  уларга ушбу ўйинда омад тилаймиз.Ишонамизки ,Сергей Лушчан ва мураббийлар штаби “Сўғдиёна”ни ғалабалар сари етаклайди.

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.