Бугун Ўзбекистон Проффесионал Футбол Лигаси томонидан 6-тур ҳакамлар ва назратчилари тайинланди. Унга кўра “Сўғдиёна”-“Навбаҳор” ўйинини Виктор Серазиддинов (Тошкент ) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда А.Снетников(Тошкент вил.) ва С.Улфатовлар(Тошкент вил.) ёрдам беради. Заҳирадаги ҳакам Н.Ибрагимов.(Нукус)

Назоратчи: И.Шарипов.(Бухоро)

Комиссар: А.Фролов

Ёшлар лигаси баҳси 10 апрель куни соат 16:00 да Ғаллаорол туманидаги “Ғаллаорол” стадионида бўлиб ўтади. Асосий таркиб ўйини 11 апрель куни соат 18:00 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.

Барча футболсевар мухлисларимизни стадионга чорлаймиз!!!

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan