Суперлиганинг  6-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси  ўз майдонида “Навбаҳор” га  қарши сафарда баҳс олиб боради. Эътиборингизга жамоаларнинг  Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

ЎТГАН  МАВСУМДА

Биринчи давра 13-турида “Сўғдиёна”  ўз майдонида “Навбаҳор”га  қарши баҳс олиб борган эди. Ўйиннинг 37 дақиқасида Санжар Рашидов ҳисобни очган бўлса,45 дақиқада Достон Абдурахмонов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 84 дақиқада Равшан Хурсандов ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлган. Шу тариқа ўйин 2:1 жиззахликлар фойдасига якунланган.

Иккинчи давра 28-турида “Сўғдиёна”  Наманганда “Навбаҳор”га қарши баҳс олиб борди. Ўйиннинг 29 дақиқасида Аъзам Алиев ҳисобни очган бўлса, 38 дақиқада Неманья Йованович 2:0 кўринишига олиб келган. 54 дақиқада Санжар Рашидов ҳисобни қисқартирди. 55 ва 70 дақиқаларда Азиз Турғунбоев ва Аббос Отахоновларнинг голлари эвазига Навбаҳор ғалаба қозонган эди.



ЎЙИНИ  ВИКТОР СЕРАЗИДДИНОВ  БОШҚАРАДИ 

“Сўғдиёна”-“Навбаҳор” ўйинини Виктор Серазиддинов (Тошкент ) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда А.Снетников(Тошкент вил.) ва С.Улфатовлар(Тошкент вил.) ёрдам беради. Заҳирадаги ҳакам Н.Ибрагимов.(Нукус)

Назоратчи: И.Шарипов.(Бухоро)

Комиссар: А.Фролов


ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Навбаҳор” клублари олий лигада шу кунгача 44 бор куч синашишган.“Навбаҳор ” ҳисобида 22 та , “Сўғдиёна” ҳисобида 16 та ғалаба мавжуд, 6 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик наманганликлар томонида:  79:53. “Навбаҳор” 54, “Сўғдиёна” ўзаро ўйинларда 72 очкони қўлга киритган.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:

14.06.2017 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 2:1

14.08.2016 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 2:1

22.08.2015 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 2:0
12.09.2014 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 5:4
17.03.2013 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 2:0
28.05.2011 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 3:2
08.05.2009 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 1:0

26.04.2008 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 2:1
05.08.2006 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 0:2
10.08.2005 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 1:0
18.09.2004 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 1:2
23.11.2002 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 3:1
29.08.2001 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 2:1
13.05.2000 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 1:1
05.05.1999 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 1:2
26.04.1998 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 3:1
13.11.1997 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 1:0

30.06.1996 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 1:4
17.09.1995 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 1:2
10.04.1994 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 2:1
01.11.1993 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 3:1
20.04.1992 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 22 та ўйиндан 17 тасида “Сўғдиёна”, 5 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган. Битта учрашув дуранг натижаси билан тугаган. “Сўғдиёна” ўз майдонида сўнгги бор 2006 йилда мағлубиятга учраган. 12  йилдан бери ўз майдонида мағлубиятга учрамаган.

“Сўғдиёна”  ПФК матбуот хизмати

 

 

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan