Сергей Лушчан : “Бизни олдинда кўп ишлар кутмоқда ”

Суперлиганинг 6-турида “Сўғдиёна ” ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида иродали ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна”  жамоаси бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманига қатнашди.

-Бугунги ғалабага кўпчилик гувоҳ бўлди. 2:0 ҳисобида ортда қолиб,якунда 3 та гол уриб ғалаба қозондик.Бундан жуду хурсандман. Жамоа билан танишиш чоғида бир жиҳатга хурсанд бўлдим. Бу ҳам бўлса жамоанинг ўз характери бор ва улар бугун буни намоён эта олишди.  Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз ва ишонамизки “Сўғдиёна”  ҳали жиззахликларнинг қандай ғалабаларга ҳақли эканлигини кўрсатиб бера олади.

Иккинчи бўлимдан олдин кийииниш хонасида шогирдларингизга қандай кўрсатма берган эдингиз?

-Деярли хеч нима. 2:0 ҳали мағлубият эмаслигини  айтиб ўтиб хатоларни кўрсатиб ўтдим. Шундай жамоалар бор йирик ҳисобда мағлубиятга учраб ғалабага  эришишишади. Биринчи голни урганимиздан сўнг жамоани ишонтира олганимни тушундим. Олдинда бизни кўп ишлар кутаяпти. Ишлашда давом этамиз-дейди Сергей Лушчан

-Кўриб турганингиздек,биринчи бўлида мағлубиятга учраб тургандик. Иккинчи бўлимда жамоа ўз характерини намойиш этди. Бизни қўллаб-қувватлаган муҳлисларга раҳмат айтамиз. Бундан кейин тухтамай фақат ғалаба учун курашамиз-дейди Дилмурод Каримов

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

 

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.