Хабарингиз бор,Ўзбекистон Футбол Федерациясининг президенти У.Аҳмаджоновнинг 24 ноябрь куни федерация вакилларидан ташкил топган ишчи гурух ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда ишчи гуруҳ аъзолари вилоятларга ташриф бўюриб жойдарда футбол учун яратилган шароитлар билан танишиб чиқмоқда.

Белгиланган дастур ва жадвал асосида Ўзбекистон Футбол Федерацияси  вакиллари  Каримжонов Ботир (ЎФФ терма жамоалар бошқармаси мутахассиси),Султонов Маъмур (ЎФФ техник ривожланиш бўлими мутахассиси) 7 декабрь куни Жиззах вилоятига ташриф буюрди ва вилоятда футбол учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Федерация вакиллари даставвал “Сўғдиёна” спорт мажмуасига ташриф буюрди  ва у ердаги ҳакамлар,футболчилар,ОАВ ҳодимлари ва муҳлислар учун яратилган шароитларни кўздан кечириб,мажмуадаги ҳолатни ижобий баҳоладилар. Шунингдек, Жиззах вилоят Футбол Федерацияси офиси, “Сўғдиёна” ПФК офиси у ердаги ҳодимлар фаолияти кўздан кечирилди. Шундан сўнг,ишчи гуруҳ вакиллари “Сўғдиёна” қароргоҳи ,Жиззах вилояти футбол мактаб-интернатига ташриф буюрди ва у ердаги яратилган шароитлар билан батафсил танишдилар. Ташриф давомида федерация вакиллари Жиззах Олимпия заҳиралари коллежида ҳам бўлиб,ёш чарм тўп усталари учун яратилан шароитлар билан танишди. Ишчи гуруҳ аъзолари ютуқлар билан бир қаторда камчиликларни ҳам санаб ўтиб уларни бартараф этиш учун ўз тавсияларини беришди.

«Сўғдиёна» матбуот хизмати

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan