PEPSI Суперлига 11-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бунёдкор” клубини қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Сергей Лушчан ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Тохир Шамситдиновлар матбуот анжуманида  иштирок этди.

-Рақиблар бугун ҳақли ғалаба қозонди бу билан уларни табриклайман. Дуранг ўйнашимиз ҳам мумкин эди аммо ҳозирча бундан ортиғига бироз кучимиз етмайди. Биз ўзимизнинг даражамиздаги жамоалардан очко олишга қодирмиз. Мўжиза рўй бериши мумкин эди. Яқинда трансфер ойнаси очилади. Имкон қадар кучли футболчиларни жамоага жалб қилишга ҳаракат қиламиз. Фақат бу футболчининг савиясига боғлиқ. Келадиган  футболчи ҳам шу савияда бўлса, уни жамоага таклиф қилишдан фойда йўқ. Бизга сифат керак. Ҳозир мавсум ўртаси ва кўп футболчилар жамоалари билан амалдаги шартномалари мавжуд.  Биз изланаяпмиз. Музокоралар олиб бораяпмиз.Савиясига қараб жамоада легионерлар ҳам бўлиши мумкинлигини инкор этмайман-дейди жамоа бош мураббийи.

-Бугунги мағлубиятдан хулоса чиқарган ҳолда “Пахтакор”га қарши тайёргарлик кўрамиз. Оғир ўйин бўлди. Суперлигада ҳозир осон ўйиннинг ўзи йўқ. Мағлубиятнинг аъламли бўлгани сабаби биз ўзимиз қилган  хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Икки хатомиздан ҳам рақиблар фойдаланиб қолди. Хатолармиз устида ишлаймиз ва “Пахтакор” га қарши баҳсда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз-дейди Тохир Шамситдинов

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan